Шавкат Мирзиёев Оҳангарондаги янги боғчани бориб кўрди

Жамият

image

Бугун, 1 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Оҳангарон шаҳридаги "Қалдирғоч" давлат мактабгача таълим муассасасига ташриф буюрди. 

Қайд этилишича, 1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни арафасида фойдаланишга топширилган ушбу боғча "Нўғойқўрғон" маҳалласи аҳолисининг оғирини енгил қилган. Зеро, бу ерда ташкил этилган 4 асосий ва 3 қисқа муддатли гуруҳларда 160 дан зиёд болага замонавий шароитларда таълим-тарбия бериш имконияти пайдо бўлган.

Бу ерда ёзги ўйин майдончаси, чўмилиш ҳавзаси, футбол майдончаси, спорт ва мусиқа заллари ташкил этилган, хоналар ривожлантирувчи ўйинлар ва кўргазмали воситалар, болалар ўз иқтидорини намойиш этиши учун зарур барча имкониятлар билан таъминланган. Боғчада 32 нафар мутахассис иш билан таъминланди.

Президент боғчадаги шароитларни кўздан кечирди, соҳа мутасаддилари ва тарбиячилар билан суҳбатлашди. Мамлакат келажагини таъминлайдиган кадрларни тарбиялаш мактабгача таълим тизимидан бошланиши, янги боғчалар қуриш ва болаларни қамраб олишни кенгайтириш орқали бунга замин яратилаётганини таъкидлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев боғча

Баҳолаганлар

21

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг