Мирзиёев Нукусга жўнаб кетди. Камалов ишдан кетиши кутиляпти
Жамият
−
26 Август 2022
15217Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 26 август куни Нукус шаҳрига жўнаб кетди. Бу ҳақда Ўзбекистон 24 телеканли лавҳасида маълум қилинди.
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгесининг навбатдан ташқари йиғилишида иштирок этади.
Ижтимоий тармоқларда бугун Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раҳбариятида ўзгаришлар бўлиши мумкин. Кенгес раиси лавозимида фаолият юритиб келган Мурат Камалов ўрнига бошқа раис сайланиши ҳақида хабарлар тарқаляпти.
Асосий номзод сифатида Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши Раисининг Экология ва Оролбўйи ҳудудларини ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари, собиқ Қорақалпоғистон ИИВ раҳбари Аманбай Оринбаев номзоди бор.
Аввалроқ Аманбай Оринбаев Жўқорғи Кенгеснинг бўшаб қолган депутатлик ўринларига ўтказилган сайловда ғалаба қозониб, парламент аъзоси бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси