Шавкат Мирзиёев Муса Ерниязов мақбарасини зиёрат қилди
Жамият
−
21 Сентябрь 2021 7713 1 дақиқа
Бугун, 21 сентябрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикасига борди. Давлат раҳбари дастлаб Нукус шаҳридаги "Шорша баба" қабристонига бориб, Муса Ерниязов мақбарасини зиёрат қилди. Қуръон тиловат этилди.

Муса Ерниязов кўп йиллар Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси Раиси лавозимида ишлаган. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг ўринбосари, Ўзбекистон Қаҳрамони бўлган.

Президент кўрсатмасига мувофиқ, марҳум хотирасига мақбара барпо этилди. Бугун бу жой обод зиёратгоҳлардан бирига айланган.
Шундан сўнг, давлатимиз раҳбари Қорақалпоғистоннинг Бўзатов туманига йўл олди.





Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь