Шавкат Мирзиёев сиёсат арбоблари ва Ўзбекистон халқига миннатдорлик билдирди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев таваллуд куни муносабати билан табрик йўллаган давлат ва ҳукумат раҳбарлари, халқаро ташкилотлар раҳбарларига миннатдорлик билдирди.

“Таваллуд топган куним муносабати билан чин дилдан табриклаб, самимий қутлов ва эзгу тилакларни йўллаган давлат ва ҳукумат бошлиқларига, хорижий сиёсат ва жамоат арбоблари, халқаро ташкилотлар раҳбарларига, ишбилармон доиралар вакилларига, юртимиздаги маҳаллалар ва меҳнат жамоаларига, турли касб эгалари бўлган барча ватандошларимизга чуқур миннатдорлигимни изҳор этаман.

Менинг шаънимга билдирилган, мен учун ғоят қадрли бўлган ушбу табрик ва тилакларни, авваламбор, Ўзбекистон халқи ва давлатига юксак ҳурмат ва эҳтиром, мамлакатимизнинг бугунги ва эртанги кунига бўлган ишонч ифодаси сифатида қабул қиламан.

Фурсатдан фойдаланиб, меҳнатсевар, бағрикенг ва олижаноб халқимизга яна бир бор чин қалбимдан фарзандлик меҳримни ва ҳурматимни билдираман.

Кўпмиллатли халқимиз билан бирга бугунги мураккаб синовлардан муносиб ўтиб, жонажон Ўзбекистонимиз равнақи ва эл-юртимиз фаровонлиги йўлида олдимизга қўйган улкан мақсадларга албатта етамиз, деб ишонаман”, дейилади мактубда.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 24 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 63 ёшни қаршилади.

Маълумот учун, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Тожикистон, Россия, Туркия, Хитой, Жанубий Корея ва бошқа кўплаб давлат раҳбарлари табрик йўллади.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев

Баҳолаганлар

197

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг