Шавкат Мирзиёев маҳаллалардаги “еттилик” тизимини танқид қилди

Жамият

image

Маҳаллалардаги “еттилик” ва банкир одамлар муаммосини ҳал қилмаётган бўлса, демак, шу ерда тизим ишламаяпти. Бу ҳақда бугун, 23 январь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича 2026 йилда амалга оширилиши лозим бўлган асосий вазифалар юзасидан ўтаётган видеоселектор йиғилишида сўз очди.

Қайд этилича, ўтган бир йилда 366 минг оила камбағалликдан чиққан, аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадларини ошириш соҳасида қилинган чоралар сабабли камбағаллик даражаси 8,9 фоиздан 5,8 фоизга, ишсизлик эса 5,5 фоиздан 4,8 фоизга тушган.

“Буларнинг барчаси – ислоҳотларимиз самараси бўлиб, давлат ва халқ ўртасидаги ишонч тобора мустаҳкамланиб бораётганидан далолат.

Лекин ҳали қиладиган ишларимиз кўп. Биз 2026 йилни “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили”, деб эълон қилиб, маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш бўйича катта вазифаларни белгилаб олдик.

Чунки маҳалла бу – ислоҳот қаерда ишлаётганини ҳам, қаерда тўхтаётганини ҳам аниқ кўрсатадиган жой. Маҳаллада ишсиз одам ва камбағал оила сақланиб қолган бўлса, демак, ислоҳот ўша ерга етиб бормаган. “Еттилик” ва банкир одамлар муаммосини ҳал қилмаётган бўлса, демак, шу ерда тизим ишламаяпти.

Ҳеч бир вазир, вилоят, туман ҳокими, банкир “еттилик”ни баҳона қилишга ҳаққи йўқ. Имконият ва маблағ бор, қарор ва дастур бор. Етишмаётган нарса – масъулият, шахсий жавобгарлик”, дейди давлат раҳбари.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев еттилик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг