Шавкат Мирзиёев Ислом Каримовни хотирлаш маросимида қатнашди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 30 январь куни Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига ташриф буюриб, Биринчи Президент ҳайкали пойига гулчамбар қўйди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Матбуот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, Олий Мажлис палаталари, Президент Администрацияси ва ҳукумат вакиллари, илм-фан ва маданият намояндалари, зиёлилар ҳам Биринчи Президент хотирасига ҳурмат кўрсатди.

“Эл фидойиларини унутмаслик, яхши ишларини эслаш ва қадрлаш миллатнинг миллатлигини кўрсатадиган жиҳат. Бу кейинги авлодлар учун ҳам ибрат, ҳам фазилатдир. Маросимда ана шундай эҳтиром намоён бўлди. Қуръон оятлари ўқилиб, дуо қилинди. Биринчи Президентимизнинг мамлакатимиз манфаати йўлидаги тарихий ишлари, олижаноб хислатлари ёдга олинди”, дейилади хабарда.

Давлат раҳбари мажмуада Ислом Каримов музейини ташкил этиш ишларининг бориши билан танишди.  

Ислом Каримовнинг Самарқанд ва Қарши шаҳарларидаги ҳайкаллари пойига ҳам гуллар қўйилди.

 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг