Шавкат Мирзиёев Имрон Хон билан Афғонистон масаласини муҳокама қилди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Пекин шаҳрида Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Имрон Хон билан учрашди.

Қайд этилишича, учрашувда Ўзбекистон-Покистон стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинган. 

Покистон Бош вазири ўтган йил июль ойида Ўзбекистонга амалга оширган ташрифда эришилган келишувларни амалга оширишнинг илк натижалари мамнуният билан қайд этилган.

Жумладан, ўтган йил якунида икки томонлама товар айирбошлаш ҳажми 1,5 баробар ортди, бир йилда 40 дан ортиқ қўшма корхона ташкил этилди.

Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида фармацевтика препаратлари, кимёвий товарлар ва тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича кооперация лойиҳалари амалга оширилмоқда. Саноат, таълим ва кино соҳаларида қатор муҳим лойиҳалари ишлаб чиқилмоқда.

Ҳудудлараро алоқалар ҳам кенгаймоқда – шу кунларда Панжоб вилояти губернатори Сарвар Чоудри бошчилигидаги делегация мамлакатимизда бўлиб турибди.

Учрашувда ишбилармонларнинг қўшма ташаббуслари ва истиқболли инвестиция лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш, банк-молия соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.

Минтақавий аҳамиятга молик масалалар, шу жумладан Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашилган.

“Термиз – Мозори Шариф – Кобул - Пешовар” темир йўлини қуриш лойиҳасини илгари суриш борасидаги амалий ишларни давом эттириш тўғрисида келишувга эришилган.

Олий ва юқори даражалардаги бўлажак мулоқотлар режаси ҳам кўриб чиқилган.

Ўзбекистон Президенти ва Покистон Бош вазирининг учрашуви ҳар доимгидек очиқ, ишчан ва дўстона руҳда ўтди.


Мақола муаллифи

Теглар

Имрон Хон

Баҳолаганлар

107

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг