Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди
Жамият
−
11 Декабрь 2208 2 дақиқа
Бугун, 11 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистоннинг Ашхобод шаҳрига борди ва Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчисининг матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, пойтахт аэропортида Ўзбекистон раҳбарини Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари Хожамират Гелдимирадов ва бошқа расмий шахслар кутиб олган.

Шундан сўнг, Шавкат Мирзиёев Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашув ўтказган. Давлат раҳбари Туркманистон етакчисини тарихий сана – доимий бетарафликнинг 30 йиллиги билан самимий табриклаган ҳамда ушбу муҳим воқеага бағишлаб эртага ўтказиладиган халқаро форум ишига муваффақиятлар тилаган.

“Суҳбат давомида Ўзбекистон – Туркманистон стратегик шериклик, дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини, биринчи навбатда, сиёсий, парламентлараро, савдо-иқтисодий, маданий ҳамда гуманитар соҳаларда янада кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди”, дейилади хабарда.
Билдирилишича, Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалаларни ҳам кўриб чиққан.
Эртага, 12 декабрь куни Ўзбекистон раҳбари Туркманистоннинг доимий бетарафлиги эълон қилинганининг 30 йиллиги, Халқаро бетарафлик куни ҳамда 2025 йил “Халқаро тинчлик ва ишонч йили” деб эълон қилинганига бағишланган халқаро форумда иштирок этади.
Ташриф давомида Ўзбекистон Президенти қатор икки томонлама учрашувлар ҳам ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 10 декабрь куни Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Туркманистоннинг Аваза шаҳрига ташриф доирасида Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедовнинг тўнғич қизи Огулжаҳон Отабоева билан учрашганди. Мирзиёеванинг билдиришича, учрашувда гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш, ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш, болаликни ҳимоя қилиш соҳасида тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинган.
Live
БарчасиСамарқандда “гашиш” сотаётган шахс ушланди
13 Декабрь
“Мойка”да қолдирилган Malibu ўғирлаб кетилди
13 Декабрь