Мирзиёев Бердимуҳамедов билан гаплашиб олди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 30 октябрь куни Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди.

Суҳбат аввалида Шавкат Мирзиёев қардош Туркманистон халқига жорий йил 10-11 октябрь кунлари Ашхободда ўтган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги саммитида кўрсатилган меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдирди ҳамда Туркманистоннинг МДҲдаги раислиги муваффақиятли ўтаётгани билан яна бир бор табриклади.

Давлат раҳбарлари кўп қиррали Ўзбекистон-Туркманистон муносабатларининг аҳволи ва уларни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар, шунингдек, бўлажак олий даражадаги тадбирлар нуқтаи назаридан халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашди.

Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги вақт билан синалган мустаҳкам дўстлик ва яхши қўшничилик ришталари, аввало, савдо, транспорт, қишлоқ хўжалиги, энергетика ва бошқа тармоқларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш учун мустаҳкам асос экани қайд этилди.

Томонлар ҳудудлараро алоқалар ва маданий-гуманитар алмашинувни кенгайтиришга бундан буён ҳам фаол кўмаклашишга тайёрлигини билдирди. 

Мулоқот сўнгида Давлат раҳбарлари икки мамлакат дўстлиги бутун Марказий Осиё минтақасининг барқарор тараққиёти ва равнақи йўлида Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш борасида қатъий эканини тасдиқлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедов

Баҳолаганлар

82

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг