Шавкат Мирзиёев Эрдўғанга мактуб йўллади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 29 октябрь куни Туркиянинг миллий байрами – Республика эълон қилинган кун муносабати билан Президент Ражаб Тойиб Эрдўғанга табрик йўллади.

Мактубда сўнгги йилларда икки мамлакат ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, инфратузилма ва молиявий, маданий-гуманитар ва бошқа устувор соҳалардаги кўп қиррали алоқалар жадал ривожланиб, том маънода стратегик шериклик даражасига кўтарилгани мамнуният билан қайд этилган.

Ўзбекистон раҳбари Туркия етакчиси ва оила аъзоларига сиҳат-саломатлик, бахт-саодат, Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг серқирра ва масъулиятли фаолиятига янги зафарлар ва туганмас куч-ғайрат, қардош турк халқига эса тинчлик-омонлик ва бардавом тараққиёт тилаган.

Маълумот учун, Туркия Буюк Миллат Мажлиси (парламенти) 1923 йилнинг 29 октябрида Туркия Республикаси тузилганини эълон қилган эди. Мустафо Камол Отатурк мамлакатнинг биринчи Президенти бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Ражаб Тойиб Эрдўған

Баҳолаганлар

950

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг