Шавкат Мирзиёев Имомали Раҳмон билан учрашди

Жамият

image

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон пойтахти Ашхабодда бўлиб турибди. Давлат раҳбари Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этади.

Бугун, 11 октябрь куни МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг Ашхободдаги мажлиси дастури доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон билан учрашди.

Давлат раҳбарлари Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатлари бугун юксак даражага кўтарилганини катта мамнуният билан қайд этди.

Учрашувда савдо, саноат кооперацияси, энергетика, транспорт, маданий-гуманитар алмашинув соҳаларида ва бошқа устувор йўналишларда икки томонлама амалий ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Президентлар бўлажак олий даражадаги учрашувлар режасини кўриб чиқди, шунингдек, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик масалалар юзасидан фикр алмашди.


Мақола муаллифи

Теглар

Мирзиёев Раҳмон билан учрашди

Баҳолаганлар

23

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар