Шавкат Мирзиёев Душанбега етиб борди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон раҳбари Имомали Раҳмоннинг таклифига биноан Душанбе шаҳрига етиб борди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, аэропортда Шавкат Мирзиёевни Тожикистон Республикаси Бош вазири Қоҳир Расулзода ва бошқа расмийлар кутиб олган.

Ташриф дастурига мувофиқ, бугун, 14 сентябрь куни Ўзбекистон етакчиси Тожикистон Президенти билан музокара ўтказади ҳамда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг бешинчи Маслаҳат учрашувида иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг учрашуви 14-15 сентябрь кунлари Душанбе шаҳрида бўлиб ўтади, унинг якунлари бўйича бешта ҳужжатдан иборат пакет имзоланиши режалаштирилган. 

Маълумот учун, жорий йилнинг 14-15 сентябрь кунлари Душанбе шаҳрида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг бешинчи маслаҳат учрашуви бўлиб ўтади. Шу кунларда Орол денгизи ҳавзасида экологик инқирозни бартараф этиш ва ижтимоий-иқтисодий вазиятни яхшилаш мақсадида 1993 йилда ташкил этилган IFAS Кенгашининг мажлисини ўтказиш ҳам режалаштирилган. Тадбирда Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари иштирок этиши кутилмоқда. Аввалги учрашувлар, 2018 йилда Қозоғистоннинг Остона шаҳрида, 2019 йилда Ўзбекистоннинг Тошкент шаҳрида, 2021 йилда Туркманистоннинг Аваза шаҳрида ва 2022 йилда Қирғизистоннинг Чўлпонота шаҳрида бўлиб ўтган.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Тожикистон Қоҳир Расулзода

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг