Шавкат Мирзиёев Бухорога ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди
Local
−
30 March 2019 7518 1 minute
Бугун, 30 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига ташрифини якунлаб, Тошкентга етиб келди.
Икки кун давом этган ташрифни давлат раҳбари Абдухолиқ Ғиждувоний мақбараси зиёрат қилиш билан бошлаган эди. Мирзиёев Бухорога ташрифи давомида Ғиждувон, Вобкент, Ромитан, Бухоро ва Когон туманларида амалга оширилаётган ислоҳатлар билан яқиндан танишди.
Шунингдек давлат раҳбари Бухорога авиақатновлар сонини ошириш, Самарқанд, Хива, Шаҳрисабз шаҳарлари билан автобус ва поездлар қатновини кўпайтириш орқали Бухорони “саёҳатлар чорраҳаси”га айлантириш таклифини берди.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August