Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ ҳарбийларни мукофотлади
Жамият
−
13 Январь 5034 5 дақиқа
Бугун, 13 январь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакат Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 34 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида фармон имзолади. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчисининг матбуот хизмати хабар берди.
Фармонга кўра, улар Ўзбекистон мудофаа қудратини мустаҳкамлаш, Қуролли Кучлар жанговар салоҳиятини юксалтириш, давлат хавфсизлиги ва чегаралар дахлсизлигини таъминлаш, профессионал миллий армияни шакллантириш, ҳарбий хизмат нуфузини юксалтиришдаги катта хизматлари, жамиятда тинчлик ва барқарорликни, халқ осойишталигини сақлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги ибратли фаолияти, шарафли ва муқаддас бурчини бажаришда мардлик ва жасорат кўрсатгани, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, юқори малакали кадрларни тайёрлашга қўшган муносиб ҳиссаси учун мукофотланган.
“Мардлик” ордени билан
- Шерзод Ҳурматжон ўғли Аҳмедов – Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчиси;
- Сардорбек Ражаббоевич Вафоев – Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисм командири;
- Ҳаким Абдумурат ўғли Мадиев – Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчиси;
- Хуршид Ҳамдамович Худойберганов – Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий қисм гуруҳ мутахассиси.
“Дўстлик” ордени билан
- Ирина Владимировна Сайфиддинова – Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси марказий девони хизмат катта офицери.
“Жасорат” медали билан
- Алишоҳ Илҳом ўғли Абдуллаев – Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисм гуруҳ мутахассиси;
- Нодиржон Ибодиллоевич Омонов – Бухоро вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Бухоро шаҳар фавқулодда вазиятлар бўлими катта йўриқчи-қутқарувчиси;
- Азимжон Сиддиқ ўғли Ибрагимов – Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисм гуруҳ мутахассиси;
- Александра Владимировна Ким – Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси баталёни гуруҳ катта мутахассиси;
- Муслимбек Сайфулла ўғли Лапасов – Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчиси;
- Ваҳобжон Абдувалиевич Мўминов (марҳум) – Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси йўл-патруль хизмати катта инспектори;
- Жасуржон Расул ўғли Муҳаммадов (марҳум) – Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси йўл-патруль хизмати инспектори;
- Зиёдулло Муродилло ўғли Сулайманов – Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисм гуруҳ мутахассиси;
- Авазбек Тилаволдиевич Узоқов – Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий қисм гуруҳ мутахассиси
- Ином Тоҳирович Ҳусаинов – Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси бошқарма бошлиғи;
- Мансур Бўриевич Шомуродов – Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги марказ катта ўқитувчиси;
- Амирхон Баҳриддинович Эргашев – Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисм командирининг ўринбосари;
- Мансур Бурхон ўғли Қўшанов – Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчиси.
“Содиқ хизматлари учун” медали билан
- Аброр Исроилович Абдумўминов – Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси “Сариосиё” темирйўл чегара божхона пости гуруҳ инспектори;
- Жамшид Валижонович Алиев – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Қоровул қўшинлари ҳарбий қисм қоровул бошлиғи;
- Феруз Юсуфович Бадалбоев – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги бошқарма бошлиғи;
- Миршод Муродович Бобоев – Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси марказ бошлиғи;
- Турғунбой Мадаминжонович Буваев – Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши суд инспекцияси раҳбари;
- Мақсуд Турсунбоевич Жўраев – Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисм гуруҳ катта йўриқчиси;
- Собиржон Қодирович Исоқов – Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчиси;
- Абдурауф Бобур ўғли Каримов – Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисм взвод командири;
- Рустам Ғуломович Қосимов – Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи директори;
- Санобар Турсуновна Мамадалиева – Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси;
- Аваз Аминович Ниёзов – Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий қисм гуруҳ мутахассиси;
- Акмал Норқўзиевич Парпиев – Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бошқарма бошлиғи;
- Муроджон Илёс ўғли Шукруллаев – Тошкент вилояти Тошкент тумани прокурорининг ўринбосари;
- Гулчеҳрахон Раҳимжоновна Турсунова – Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурорининг катта ёрдамчиси;
- Ҳамидулла Анорбоевич Турғанбоев – Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий қисм гуруҳ мутахассиси;
- Ҳасан Қуролович Эгамбердиев – Сирдарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Боёвут тумани фавқулодда вазиятлар бўлими смена бошлиғи;
- Ойбек Ғофиржон ўғли Эргашев – Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги департаменти бўлим бошлиғи.
“Шуҳрат” медали билан
- Бахтиёр Абдусамадович Абдусаттаров – Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Тошкент шаҳар Учтепа тумани бўлими давлат ижрочиси;
- Анвархўжа Абдуллаевич Одилхўжаев – Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Фарғона вилояти бошқармаси бўлим бошлиғи;
- Руслан Анвар ули Айтмуратов – Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси бўлим бошлиғи;
- Мурат Маратович Жақсимуратов – Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар ички ишлар бўлими бўлинма бошлиғи;
- Хуршид Мирқодирович Миртурсунов – Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий қисм взвод командири;
- Мирзоҳид Ёриевич Остонов – Қашқадарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари – штаб бошлиғи;
- Аслиддин Мухторович Султонов – Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани ички ишлар бўлими профилактика катта инспектори;
- Исахон Маруфжонович Ҳаленов – Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Ёнғин-қутқарув отряди қутқарувчи-йўриқчиси;
- Жаҳонгир Худойбердиевич Элиев – Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисм гуруҳ мутахассиси.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев прокуратура органлари ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаган эди.