Президент бир гуруҳ прокуратура органлари ходимларини мукофотлади

Жамият

image

Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев прокуратура органлари ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида фармон имзолади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фармонга кўра, улар Ўзбекистон прокуратура органларидаги кўп йиллик фидокорона меҳнати, мамлакатда қонунийликни ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашга қўшган катта ҳиссаси, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш йўлидаги ибратли фаолияти, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни ошириш, ёш авлодни ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш борасидаги алоҳида хизматлари учун мукофотланган.

“Меҳнат шуҳрати” ордени билан

Ботир Ҳамзаевич Калонов – Ўзбекистон Республикаси прокуратураси фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш жамоатчилик маркази раиси.

“Мардлик” ордени билан

Марат Эркинович Юнусов – Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари.

“Дўстлик” ордени билан

Гулчеҳра Нарзуллаевна Раззоқова – Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Тошкент шаҳар бошқармаси катта инспектори.

“Жасорат” медали билан

Жамшид Баҳодирович Зарипов – Жиззах вилояти прокуратураси бўлим бошлиғи;

Муродбек Мадиёрович Маҳмудов – Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими.

“Содиқ хизматлари учун” медали билан

Баҳриддин Тожиевич Аҳмедов – Навоий ихтисослаштирилган прокурори ўринбосари;

Ўрол Тошбулович Раҳимов – Самарқанд вилояти Тойлоқ тумани прокурорининг катта ёрдамчиси;

Баҳодир Холиярович Юнусов – Сурхондарё вилояти Қизириқ тумани прокурори.

“Шуҳрат” медали билан

Нигина Тоҳиржоновна Ғойиббоева – Наманган вилояти прокуратураси бўлим бошлиғИ;

Дилмурод Қобулович Қобулов – Сирдарё вилояти прокурори ўринбосари.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёевнинг “Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшган юртдошларимиздан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармони билан бир гуруҳ соҳа ходимлари мукофотланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

мукофот Шуҳрат медали орден прокуратура органлари Дўстлик ордени Мардлик ордени

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг