Шавкат Мирзиёев 2022 йилда Венгрияга боради

Жамият

image

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2022 йилда Венгрияга ташриф буюриши кутилмоқда. Бу ҳақда Венгрия Бош вазири Виктор Орбан Шавкат Мирзиёевга йўллаган табригида айтиб ўтган.

“Жорий йил март ойида Тошкентда самарали фикр алмашганимиз ва мамлакатларимиз ўртасидаги Стратегик шериклик тўғрисидаги баёнотни имзолаганимиздан мамнунман. Туркий Кенгаш доирасидаги ҳамкорлигимиз Венгрия ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлашга янги суръат бағишлайди. Ишонтириб айтаманки, менинг Ҳукуматим икки томонлама муносабатларимизни ривожлантириб боришда ҳар доимгидек қатъийдир.

Келгуси йилда Будапештда расмий ташриф доирасида Президент жаноблари билан шахсан учрашишдан умидворман ҳамда ушбу ташриф муносабатларимизни мустаҳкамлаш учун яна бир имконият бўлишига ишонаман”, деган Орбан.

Венгрия Бош вазири Шавкат Мирзиёевга масъулиятли вазифани рўёбга чиқаришда омад ва саломатлик тилаган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 29-31 март кунлари Виктор Орбан расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлганди. Ташриф доирасида кўп қиррали шерикликни кенгайтиришга қаратилган 10 дан ортиқ ҳужжат имзоланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев

Баҳолаганлар

65

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг