Шавкат Мирзиёев эртага Туркияга боради

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Режаб Тойиб Эрдўғаннинг таклифига биноан эртага, 29 январь куни расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчисининг матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, ташриф дастурига мувофиқ, Анқара шаҳрида икки давлат раҳбарлари раислигида Стратегик ҳамкорлик кенгашининг тўртинчи йиғилишини ўтказиш режалаштирилган.

Музокараларда Ўзбекистон – Туркия кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада кенгайтириш масалалари диққат марказида бўлади.

Сиёсий мулоқотни ривожлантириш, товар айирбошлашни ошириш, устувор иқтисодий тармоқларда кооперация лойиҳаларини илгари суриш ҳамда транспорт жиҳатидан ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилади.

Шунингдек, фаол маданий ва гуманитар алмашинувларни давом эттириш масалалари ҳам кўриб чиқилади. Халқаро ва минтақавий кун тартибининг долзарб жиҳатлари юзасидан фикр алмашилади.

Олий даражадаги музокаралар якунида салмоқли ҳужжатлар тўпламини имзолаш кўзда тутилган.

Бундан ташқари, икки мамлакат етакчилари қатор қўшма тадбирларда иштирок этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Туркия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг