Президент “Tashkent City” ва “Humo Arena”га келиши кутиляпти
Жамият
−
13 март 2019 7999 1 дақиқа
Бугун, 13 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Навоий вилоятига ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиши кутиляпти.
QALAMPIR.UZ манбасининг маълум қилишича, Шавкат Мирзиёев пойтахтга қайтгач, “Tashkent City”га боради. Бундан ташқари Президент 15 март куни очилиши режалаштирилган “Humo Arena” муз саройини кўздан кечиради.
Маълумот учун, давлат раҳбари ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожи, аввалги вазифалар ижроси билан танишиш, янги истиқболли лойиҳаларни белгилаш мақсадида Навоийга борганди.
Эслатиб ўтамиз, 15 март куни “Humo Arena” муз саройининг тантанали очилиш маросимида Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этиши кутиляпти.
Live
БарчасиПутин Тўқаев билан ҳам телефонлашди
21 сентябр
Қашқадарёда 2300 йиллик оссуарий топилди
21 сентябр