Шацких Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧга чиқиш имкониятини баҳолади

Спорт

image

“Пахтакор” клуби президентининг спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси Максим Шацких Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 2026 йилги жаҳон чемпионатига чиқиш имкониятларини баҳолади.

“Жаҳон чемпионатига чиқишга оз қолди, яна ярим қадам. Футболчилар қийин ва мураккаб йўлни босиб ўтди. Шунинг учун биз бу кичик қадамни ташлашимиз керак, деб ўйлайман. Умид қиламанки, ҳеч қандай муаммосиз мундиал йўлланмасини қўлга киритамиз. Бизни БАА билан сафарда, Қатар билан эса уйда ўйинларимиз бор. Агар Амирликларда дуранг ўйнасак, Жаҳон чемпионатига йўлланма оламиз”, дейди Шацких.

Шунингдек, Шацких терма жамоа БАА билан ўйинда қандай тактика танлаши мумкинлиги ҳақидаги саволга ҳам жавоб қайтарди.

“Балки, қарши ҳужумларни инобатга олиб, ҳимоявий ўйнашимиз керакдир”, дейди мутахассис.

Маълумот учун, Темур Кападзе шогирдлари Жаҳон чемпионати саралаши 3-босқич 9-тури доирасида 5 июнь куни сафарда БАА билан, 10 июнь куни Тошкентда Қатар билан куч синашади.


Мақола муаллифи

Теглар

Пахтакор Ўзбекистон Максим Шацких Темур Кападзе

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг