Шармандалик! Абитуриентларнинг ярмидан кўпи ўтиш баллини йиғолмагани маълум бўлди
Local
−
24 August 2022 48099 1 minute
Жорий йилда олий таълим муассасаларида ўқиш учун имтиҳон топширган абитуриентларнинг ярмидан ортиғи ўтиш балининг энг қуйи чегараси – 56 баллни тўплай олмаган.
ДТМ эълон қилган маълумотларга кўра, жорий йилда 1 073 821 нафар абитуриент имтиҳонда қатнашган. Шундан 51,2 фоизи ёки 550 102 нафари 56,7 баллдан кам балл тўплаган. 48,8 фоизи – 523 719 нафари энг кам баллдан юқори балл йиғган.
Қайд этиш керакки, ўтган йили ўқишга ҳужжат топширган абитуриентларнинг 36 фоизи 56,7 балл ҳам тўплай олмаганди. Бу йил салбий кўрсаткич сезиларли ошган.

Жорий йилда энг ёмон кўрсаткич Тошкент вилояти ҳиссасига – 55,9 фоиз тўғри келган. Энг яхшиси Тошкент шаҳрида қайд этилган – 45,2 фоиз. Жами 9 та ҳудудда 50 фоиздан кўп абитуриентлар минимум – 56,7 балл тўплай олмаган. 5 та ҳудуд – Самарқанд, Хоразм, Фарғона, Бухоро вилоятлари ва Тошкент шаҳрида абитуриентлар 56,7 баллдан кўпроқ балл тўплаган.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August