Шарманда: Сурхондарёда эркак ўқитувчи ҳамкасабаларини дўппослади (видео)
3-саҳифа
−
18 Апрель 2023 22678 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятида ўқитувчилар оммавий калтаклангани акс этган видео тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълумот берди.
Аниқланишича, 2023 йил 14 апрель куни соат 12:00 да Узун туманидаги 31-сонли мактабдаги директор хонасида ўтказилаётган йиғилишда 34 ёшли эркак (ўқитувчи) икки нафар аёл ўқитувчилар билан жанжаллашиб, уларга тан жароҳати етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан 18 апрель куни Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган.
Бош прокуратурага кўра, ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Live
БарчасиАмерика самолётлари аллақачон Покистонда
20 Апрель
Олмазор туманидаги уйлардан бири ёнмоқда
20 Апрель
Чимёнда қор кўчкиси кузатилди
20 Апрель