“Шарқ” йўловчи поездлари ҳаракати тикланяпти

Жамият 2306
image

Эртага, 21 августдан "Тошкент – Бухоро – Тошкент" йўналишида 10/09 сонли "Шарқ" йўловчи поездлари ҳаракати йўлга қўйилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги хабар бермоқда. 

Шунингдек, 25 августдан "Термиз – Сариосиё – Термиз"  ҳамда "Навоий – Янги Зарафшон – Навоий", 28 августдан эса "Навоий – Бузаубай – Навоий" йўналишларда шаҳарлараро поездлар қатнови йўлга қўйилади.

Йўловчилар чипталарни темирйўл кассаларидан, шунингдек, онлайн тарзда ҳам харид қилишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, 20 августидан бошлаб маҳаллий йўналишларда қатновчи бир қатор йўловчи поездлар қатнови, 22 августдан бошлаб шаҳарлараро электропоездлар қатнови йўлга қўйилган эди. 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 83
Рейтинг: 2.9
t
×