Шарқий Германиянинг азият чекаётгани айтилди

Олам 1197
image

“Европа Иттифоқининг санкцияларига жавобан Россия томонидан киритилган чеклов чоралари биринчи навбатда Германиянинг Тюринг федерал ери қишлоқ хўжалигига зарар етказяпти ва биз  Москва билан диалогни ривожлантиришимиз керак”, деди Германия христиан-демократик иттифоқининг Германиянинг Тюринг федерал еридаги бўлими раҳбари Майк Моринг. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

Унинг сўзларига кўра, Германиянинг шарқий қисмидагилар Россия билан муносабатлар яна тикланишини кутмоқда. "Германия-Россия муносабатлари мамлакат ғарбига қараганда яқинроқ", деди Моринг.

2014 йилда Европа Иттифоқи Украинадаги воқеалар ва Қримнинг Россияга қўшилиши билан Россия Федерациясига қарши санкцияларни киритди. 
Чеклов чоралари бир неча бор кенгайтирилиб, узайтирилди. Визасиз режим ва музокаралар олиб бориладиган янги асосий келишув бўйича музокаралар тўхтатилди, Россия Федерациясининг мансабдор шахслари учун Европа Иттифоқига кириш тақиқланди ва уларнинг мол-мулки музлатилди, тижорат, молиявий ва ҳарбий характердаги чекловчи чоралар жорий этилди. 

Бунга жавобан Россия Европа Иттифоқи мамлакатларидан бир қатор озиқ-овқат маҳсулотларини олиб киришни тақиқлади.
 

Акбаржон Абдураимов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 31
Рейтинг: 2.9
Теглар
Будьте в курсе событий!
×
×