Шакирага иккита ёввойи тўнғиз ҳужум қилди

Маданият-санъат

image

Кеча, 29 сентябрь куни иккита ёввойи тўнғиз Колумбиялик қўшиқчи Шакирага ҳужум қилди. Хонандага зарар етмади. Бу ҳақда Барселонанинг “Periodico” нашри ёзмоқда. 

“Икки ёввойи тўнғиз колумбиялик қўшиқчи Шакирага боғда ҳужум қилди. Хонанданинг ўзига ҳеч нарса қилмади”, деб ёзади газета.

Шакира ўзининг Instagram саҳифаси орқали маълум қилишича, тўнғизлар хонанданинг сумкаси ва телефонини ўрмонга олиб кетган. Бироқ, кейинчалик уларни ҳам топишга муваффақ бўлишган.

“Huffpost” нашри хабарига кўра, хонанда билан бўлган воқеа Испаниянинг Барселонадаги паркида содир бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Нюша тахаллуси билан мушҳар бўлган хонанда Анна Шурочкинани Испанияда, айнан Барселона шаҳрида тунаб кетишганди. Бунинг оқибатида россиялик хонанда ўз оиласи билан бир муддат пулсиз ва ҳужжатсиз қолиб кетган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

722

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг