Ҳужжатларсиз ва пулсиз: Нюшани Барселонада тунаб кетишди

Маданият-санъат

image

Ўғрилар Нюша тахаллуси билан мушҳар бўлган хонанда Анна Шурочкинани Испанияда тунаб кетишди. Бу ҳақда Нюшанинг ўзи Instagram саҳифасида маълум қилган. 

Таъкидланишича, ҳодиса Барселонада юз берган. У ерда 31 ёшли машҳур хонанда оиласи билан таътилни ўтказаётган бўлган. 

Поп қўшиқчисининг сўзларига кўра, улар ижарага олинган автомобилни тўхташ жойида қолдириб, шаҳарнинг диққатга сазовор жойларини томоша қилиш учун кетган.

Россиялик сайёҳлар қайтиб келишганида машинадан барча шахсий буюмлар ўғирлаб кетилганига гувоҳ бўлишган.

“Машинанинг ойнаси синдирилгани ва багаж бўшлигига кўзимиз тушди. Халталар, пуллар, ҳужжатлар бор эди. Кўпинча ҳужжатларни яқин атрофдаги буталарга ташлаб кетишади, лекин бу сафар ҳужжатларимизни топа олмадик. Шунинг учун консуллик билан боғланишга мажбур бўлдик”, дейди Нюша.

Консулликда хонанда ва унинг оиласига вақтинчалик ҳужжат қилиб берилган. 

“Мен бундай нарсаларга фалсафий ёндашаман. Нега бундай нарсалар содир бўлишини билмаймиз. Уларни фақат қабул қилиш керак”, дея якунлади хонанда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

466

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг