Шахмат. ЖЧ гуруҳ босқичида Ўзбекистон етакчиликни ўз қўлига олди
Спорт
−
22 Ноябрь 2022
5726Айни кунларда Исроилнинг Қуддус шаҳрида FIDE жамоалари ўртасида Жаҳон чемпионати баҳслари бўлиб ўтмоқда, мусобақада жаҳоннинг сараланган 12 та жамоаси иштирок этмоқда.
1-турда Озарбайжонга қарши ўйинда мағлубиятга учраган Ўзбекистон жамоаси, 2-турда Исроил вакилларини 2,5 : 1,5 ҳисобида мағлуб этди.
21 ноябрь куни чемпионатда навбатдаги тур ўйинлари бўлиб ўтди. 3-турда ўзбекистонликлар АҚШни 2,5 : 1,5 ҳисобида мағлуб этган бўлса, 4-турда Ҳиндистон жамоасидан 3,5 : 1,5 ҳисобида устун келди.
Ортга қолган тўрт турдан сўнг, ўзбек шахматчилар 10 очко билан ўз гуруҳида пешқадамлик қилмоқда. Гуруҳдаги сўнги баҳсда Ўзбекистонга Польша рақиблик қилади.
LiveБарчаси