Шахмат: Ўзбекистон Исроилни мағлуб этди
Спорт
−
17 Сентябрь 2024
5657Венгрия пойтахти Будапештда давом этаётган Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасининг 6-тур ўйинлари ортда қолди.
Бу турда Ўзбекистон эркаклар жамоаси исроиллик шахматчиларга қарши дона суриб, 2.5-1.5 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, аёллар жамоаси Нидерландия билан 2:2 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.
Исроил устидан қозонилган ғалабадан сўнг Ўзбекистон эркаклар жамоаси турнир жадвалидаги ўрнини икки поғонага яхшилаб, 10 очко билан 5-ўриндан жой олди. 12 очко билан Ҳиндистон терма жамоаси карвонбошиликни ҳеч кимга бермай келмоқда.
7-турда эркаклар терма жамоаси Украина терма жамоаси билан баҳс олиб боради. Аёллар терма жамоаси эса грециялик шахмат усталарига қарши дона суради.
LiveБарчаси
Самарқанд шаҳрида метро қурилади.
14 Январь
Доллар курси пастлади.
14 Январь