Шахмат: Ўзбекистон Ҳиндистон билан дуранг ўйнади
Спорт
−
21 Сентябрь
5487Венгрия пойтахти Будапешт шаҳри мезбонлик қилаётган шахмат Олимпиадасининг 9-турида Ўзбекистон эркаклар жамоаси Ҳиндистон билан, аёллар жамоаси эса Сербия билан тўқнаш келди.
Мусобақа пешқадами ва фаворити ҳисобланган ҳиндистонлик шахматчилар билан кечган баҳсда 2:2 ҳисоби қайд этилди. Ҳар тўртта тахтада томонлар муроса йўлини танлади.
Аёллар жамоасидан эса Афруза Ҳамдамова ва Нодира Нодиржоноваларнинг ғалабалари эвазига аёллар жамоаси мағлубиятдан қутулиб қолди ва муроса йўлини танлади.
Бугун, 21 сентябрь куни 10-турда, эркаклар терма жамоаси чемпионлик йўлида асосий рақиблардан бири – Хитой терма жамоасига қарши баҳс олиб борса, аёллар терма жамоаси Англия жамоаси билан тўқнаш келади.
Учрашувлар бугун соат 18:15 да бошланади.
LiveБарчаси
Афруза Ҳамдамова 2 карра жаҳон чемпиони.
09 Ноябрь