Шахмат бўйича Жаҳон кубогида ғолиб аниқланди

Спорт

−

image

Озарбайжон пойтахти Баку шаҳри мезбонлик қилган шахмат бўйича Жаҳон кубоги якунланди. Мусобақада норвегиялик Магнус Карлсен ғолиб бўлди. 

Финалда Карлсен ҳиндистонлик Праггнанандҳаа билан тўқнаш келди. Дастлаб 2 та классик партияда дуранг қайд этилди. Тай-брекда тезкор шахматда эса Норвегия вакилининг қўли баланд келди.

3-ўрин учун кечган баҳсда америкалик Фабиано Каруана мезбон шахматчи Нижат Аббасовни тай-брекда мағлуб этди.

Магнус Карлсен шахмат тожи учун номзодлар турнирида қатнашишдан воз кечгани учун унинг ўрнига 4-ўринни эгаллаган Нижат Аббасов шахмат тожи учун курашади.

Ғолиб ва совриндорларга тақдим этилган пул мукофотлари:

1-ўрин: 110 минг АҚШ доллари;
2-ўрин: 80 минг АҚШ доллари;
3-ўрин: 60 минг АҚШ доллари;
4-ўрин: 50 минг АҚШ доллари.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг