Шахмат бўйича 18 минг долларлик турнирда Ўзбекистон вакиллари ғолиб бўлди

Спорт

image

Тошкент шаҳрида соврин жамғармаси 18 минг долларни ташкил этувчи “Central Asia Chess Cup 2023” халқаро шахмат мусобақаси ўтказилди. Мусобақада Ўзбекистондан ташқари, қўшни мамлакатлар  Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистондан жами  57 нафар шахматчи иштирок этди.

Турнир якунларига кўра, эркаклар ўртасида 9 имкониятдан 8 очко жамғарган Ўзбекистон вакили Шамсиддин Воҳидов ғолибликни қўлга киритди. Мусобақада 2-ўрин ҳам мезбонлар шахматчисига насиб этди. Ортиқ Ниғматов кумуш медаль соҳибига айланган бўлса, қозоғизистонлик Азамат Утегалиев бронза медалга эга чиқди.

Қизлар ўртасидаги баҳсларда ўзбекистонлик Нилуфар Ёқуббоевага тенг келадиган рақиб топилмади. У 5,5 очко билан шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди. 

Жамоавий ҳисобда 1-ўрин Ўзбекистон вакилларига насиб этди. Қозоғистон ва Тожикистон шахматчилари мос равишда иккинчи ва учинчи поғоналарни банд этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Шахмат

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг