Шахмат. Абдусатторов Жаҳон чемпионатида бронза медаль учун курашади

Спорт

image

Исландия пойтахти Рейкьявик шаҳрида шахмат бўйича "World Fischer Random Chess Championship 2022" мусобақаси ўз поёнига етиб бормоқда. Гуруҳ баҳсларини муваффақиятли ўтказган Ўзбекистон вакили Нодирбек Абдусатторов ярим финалда америкалик Хикару Накамурага қарши дона сурди.

4 партия давом этган ярим финал ўйинининг учта партиясида Нодирбек Накамурага имкониятни бой берди - 0:6. Накамура мусобақанинг "B" гуруҳида 2-поғонани қўлга киритиб, ярим финал йўлланмасига эга чиққанди. Энди америкалик гроссмейстер Жаҳон чемпионати ғолиблиги учун баҳс олиб боради.

Ўзбекистонлик гроссмейстер энди турнирда 3-ўрин учун курашади. Нодибекнинг рақиби норвегиялик Магнус Карлсен ёки россиялик Ян Непомняший бўлади.

Шахзод Шукуров


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Шахмат

Баҳолаганлар

73

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made