Шахмат. Абдусатторов яна азалий рақиби билан тўқнаш келади

Спорт 9982
image

Исландия пойтахти Рейкьявик шаҳрида шахмат бўйича "World Fischer Random Chess Championship 2022" мусобақасининг ярим финалида имкониятни бой берган Ўзбекистон вакили Нодирбек Абдусатторовнинг 3-ўрин учун кечадиган баҳсдаги рақиби маълум бўлди.

Абдусатторов ярим финалда америкалик Хикару Накамурага имкониятни бой берганди. Ўзбекистон вакили 3-ўрин учун курашда азалий рақиби норвегиялик Магнус Карлсен куч синашади. Магнус Карлсен FIDE байроғи остида иштирок этаётган россиялик Ян Непомняшийга 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди.

Бугун, 30 октябрь куни Накамура ва Непомняший ғолиблик учун дона суришса, Абдусатторов Карлсен билан бронза медали эгасини аниқлаб олади. 

Эслатиб ўтамиз, мусобақада 3-ўрин соҳиби 55 000 АҚШ доллари билан тақдирланади.

Шахзод Шукуров

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 395
Рейтинг: 3
Теглар
t
×