“Шаҳзодалар ва матбуот”. Елизавета II оиласи нимадан ғазабда?

Олам

image

Жорий йилнинг 22 ноябрь куни BBC Буюк Британия қироллик оиласига бағишланган икки қисмли “Шаҳзодалар ва матбуот” (The Princes and The Press) сериалининг биринчи қисмини намойиш этди. 

Ҳужжатли фильм Елизавета II нинг неваралари шаҳзодалар Уильям ва Гарри ҳамда бошқа оила аъзолари ўртасидаги муносабатлар ҳақида ҳикоя қилади.

“Шаҳзодалар ва матбуот”нинг биринчи қисми тахт ворисларининг 2012 йилдан 2018 йилгача — Гарри ва Меган Маркл унаштирилган пайтдаги ҳаёти ҳақида, малика Диана ўғилларининг оилалари ўртасидаги рақобатга урғу беради.

Таъкидланишича, эпизод мазмуни қироллик оиласига умуман ёқмаган. Сериал премьерасидан кейин Букингем саройи, Кенсингтон саройи ва Кларенс-Хаус телекомпаниянинг ҳаракатларидан ҳафсаласи пир бўлганлигини маълум қилган.

Мунозарали сериалнинг бир соатлик эпизоди Виндзор саройидагиларни ғазаблантирган бир нечта лаҳзаларни ўз ичига олади. Масалан, биринчи эпизодда Меган Марклнинг шахсий адвокати Женни Афиа билан шов-шувли интервью эълон қилинган, унда у Сассекс герцогиняси қироллик ходимларини масхара қилгани ҳақидаги айбловларни рад этган.

“Ўткир ва асоссиз баёнотлар”нинг кўплиги туфайли Букингем саройи BBC’нинг келажакдаги лойиҳаларини бойкот қилиш билан таҳдид қилган ва сарой аъзоларига “Шаҳзодалар ва матбуот”нинг иккала қисмини ҳам кўришни тақиқлаган. 

Маълумот ўрнида, ҳозирда шаҳзода Гарри рафиқаси ва икки фарзанди билан Санта-Барбара (АҚШ) шаҳрида яшайди. 2020 йилда Гарри ва унинг рафиқаси Меган Маркл қироллик оиласи билан келишган ҳолда “Зоти олийлари” унвонига ва SussexRoyal брендига бўлган ҳуқуқларидан маҳрум бўлиб, расмий қироллик вазифаларидан воз кечганликларини эълон қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Британия қироллик оиласи

Баҳолаганлар

165

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг