Шаҳрисабзда “главврач” пора билан ушланди

3-саҳифа

image

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида марказий поликлиника бош шифокори 2 000  доллар пора билан қўлга тушди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Матбуот котиби хабар берди.

Шаҳрисабз тумани поликлиника бошлиғи фуқарога 20 сотих ерни ноқонуний сотиш мақсадида 2000 АҚШ доллари олаётганда қўлга тушган.

Мазкур ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168 (Фирибгарлик) ва 211 (Пора бериш) моддалари билан жиноят иши қўзғатган. Айбланувчи эса қамоққа олинган.

Матбуот котибига кўра, марказий поликлиника бош врачи пора билан қўлга тушиши ортидан Шаҳрисабз тумани тиббиёт бўлими бошлиғини ўз вазифасидан озод этилган.

Айтиш жоизки, сўнгги кунларда маъсул шахсларнинг пора билан қўлга олиш ҳолатлари жуда кўп содир бўлмоқда. Хусусан, Тошкент вилояти судьяси пора олишда айбланиб, жиноят иши фигурантига айлангани, Қашқадарёда ҳоким ўринбосари $50 000 пора билан ушлангани бунга мисол бўла олади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

564

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made