Шаҳрисабзда архитектура бўлими мутахассиси 700 доллар пора олаётганда қўлга тушди
Жамият
−
19 Июнь 2020
8474Шаҳрисабз туман архитектура ва қурилиш бўлими мутахассиси 700 доллар пора олаётганида қўлга тушди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлигининг “Постда” нашри хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, Шаҳрисабз туманида яшовчи фуқаро О.Р.нинг аризаси бўйича вилоят ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказган.
Тадбир давомида туман архитектура бўлими мутахассиси Ф.Ж. таниши, Шаҳрисабз шаҳридаги “Янги ҳаёт” МФЙда яшовчи З.Н. билан биргаликда фуқаро О.Р.га тегишли деҳқон хўжалиги ер майдонидаги товуқхона биносини бузмаслик ва судга даъво аризаси киритмаслик эвазига 700 АҚШ доллари сўрайди. У пулларни олган вақтида қўлга олинди.
“Мазур ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси