Шаҳрисабз Давлат музей-қўриқхонаси бош директори ҳибсга олинмаган
Жамият
−
25 Июнь 2020
3392Аввалроқ, Шаҳрисабз Давлат музей-қўриқхонаси бош директори Н.Х. ҳибсга олингани ҳақида хабар берган эдик.
Аниқланишича, 62,9 млн сўм ҳажмдаги бюджет маблағларини ўзлаштирда айбланаётган бош директор ҳибсга олинмаган. Ҳозирда унга нисбатан очилган жиноий иш бўйича суриштирув давом этяпти.
Эслатиб ўтамиз, Н.Х. бу пулларни музей-қўриқхонада ҳақиқатда ишламаган турмуш ўртоғи Д.В. ва 4 нафар фуқароларга сохта ҳужжатлар асосида иш ҳақи ҳисоблаб, талон-тарож қилганликда айбланяпти.
Мазкур ҳолат юзасидан Н.Х.га нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисми “г” банди ва 209-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
LiveБарчаси