Шаҳрисабз Давлат музей-қўриқхонаси бош директори ҳибсга олинмаган

Local

image

Аввалроқ, Шаҳрисабз Давлат музей-қўриқхонаси бош директори Н.Х. ҳибсга олингани ҳақида хабар берган эдик.

Аниқланишича, 62,9 млн сўм ҳажмдаги бюджет маблағларини ўзлаштирда айбланаётган бош директор ҳибсга олинмаган. Ҳозирда унга нисбатан очилган жиноий иш бўйича суриштирув давом этяпти.

Эслатиб ўтамиз, Н.Х. бу пулларни музей-қўриқхонада ҳақиқатда ишламаган турмуш ўртоғи Д.В. ва 4 нафар фуқароларга сохта ҳужжатлар асосида иш ҳақи ҳисоблаб, талон-тарож қилганликда айбланяпти.

Мазкур ҳолат юзасидан Н.Х.га нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисми “г” банди ва 209-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.


Rate Count

26

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends

News on the topic