Шаҳрихонда кам таъминланган оилаларга ажратилган 82,2 млн сўм талон-торож қилинди

Local

image

Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманида кам таъминланган оилаларга ажратилган 82,2 млн сўмлик бюджет маблағлари талон-торож қилинди. Бу ҳақда Бош прокуратура маълум қилди.

Шаҳрихон туманидаги “Якка тут” МФЙ мансабдор шахслари томонидан кам таъминланган оилалар тоифасига кирмайдиган 51 нафар фуқароларга асоссиз равишда моддий ёрдам пуллари тўлаб берилиши оқибатида 82,2 млн сўм бюджет маблағлари талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан МФЙ мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисми “а,в,г” бандлари ва 209-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Rate Count

297

Rating

3

Rate this article

Share with your friends