Шаҳрам Ғиёсовнинг навбатдаги жанги қачон?

Спорт

image

Ўзбекистонлик профессионал боксчи Шаҳрам Ғиёсовнинг навбатдаги жанги қачон ўтказилиши маълум бўлди. Бу ҳақда спортчи QALAMPIR.UZ'га берган интервьюсида айтиб ўтди.

Маълум бўлишича, Ғиёсовнинг келгуси жанги апрель ойида ўтказилади.

“Ҳозир янги жанг шартномаси борасида музокаралар кетмоқда. Рақибликка уч номзод бор. Уларнинг исмини ҳозир айтолмайман, бироқ уч нафар номзод ҳам дунё таниган машҳур боксчилар ҳисобланади. Бўлажак жанг тахминан 20-27 апрель оралиғида ўтказилади”, дейди Ғиёсов.

Маълумот учун, Шаҳрам Ғиёсов 2018 йилдан буён профбоксда фаолият олиб бормоқда. Ғиёсов умумий 13 та жангда рингга кўтарилган ва барча тўқнашувларда ғалаба қозонган. Спортчи 9 та жангда рақибларини нокаутга учратган.

 

 


Мақола муаллифи

Теглар

Шаҳрам Ғиёсов бокс

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг