Шаҳарсозлик кодексига ўзгартириш киритилиши кутилмоқда

Жамият

image

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг йиғилишида Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодексига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди. Бу ҳақда парламент қуйи палатаси матбуот хизмати хабар берди.

Унга кўра, кейинги вақтларда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қурилиш соҳасидаги маъмурий тартиб-таомилларга зид равишда кўп ҳолатда қурилишга рухсат бериш, реконструкция қилиш, вақтинчалик бино-иншоотлар қуришга рухсат бериш тўғрисида қарорлар қабул қилинган.

Шунингдек, қонунчиликка номувофиқ тарзда ер участкаси ажратиш ҳолатлари ҳам учрамоқда. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардаги қарама-қаршиликлар ва зиддиятларни бартараф этиш ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиётини таъминлаш зарурати Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодексига ўзгартиришлар киритишни тақозо этади.

“Мазкур ҳужжат билан маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қурилиш соҳасига оид уларга хос бўлмаган айрим ваколатлари тугатилади. Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши архитектура ва қурилиш соҳасидаги давлат хизматларини кўрсатиш борасида амалиётда кузатилаётган мавжуд муаммоларни, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардаги қарама-қаршиликларни ва ортиқча бюрократик тартиб-таомилларни бартараф этишга хизмат қилади”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг