Шаҳардан чиқиб кетаётган Ортиқхўжаев аэропортда тўхтатиб қолингани айтилмоқда
Жамият
−
16 Январь 2023
109911Аллақачон собиққа айланган Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев бугун, 16 январь куни оиласи билан мамлакатдан чиқиб кетаётганда “Тошкент” халқаро аэропортида тўхтатиб қолинган. Бу ҳақда блогер Никита Макаренко шахсий манбаларига таяниб хабар берди.
Унинг маълум қилишича, Ортиқхўжаев оила аъзолари билан бугун тонгда шаҳардан чиқиб кетишга уринганида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан тўхтатиб қолинган.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 16 январь куни Президент ҳузурида бўлиб ўтган энергия ресурслари таъминоти юзасидан йиғилишда Шавкат Мирзиёев Жаҳонгир Ортиқхўжаевни ишдан олганини эълон қилди. Унинг маълум қилишича, Ортиқхўжаев огоҳлантиришларга қарамай қишгаа лозим даражада тайёргарлик кўрмаган.
"Қуруқ гап, ёлғон ҳисобот билан, пастга тушмагани учун, ноинсоф, оёғи ердан узилгани учун ишдан олдим", дейди Президент.
Маълумот учун, 48 яшар Жаҳонгир Ортиқхўжаев бундан бундан 5 йил аввал, 2018 йилнинг апрель ойида Тошкент шаҳар ҳокими лавозимига тайинланган эди. Бунгача у давлат ишида фаолият юритмаган, тадбиркорлик билан шуғулланган.
Президент Шавкат Мирзиёев уни илк бор халққа Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг 2018 йил 30 апрель – 1 май кунлари амалга оширган ташрифи доирасида Тошкентда бўлиб ўтган бизнес форумида таништириб, янги ҳоким мутлақо бошқа муҳитдан етишиб чиққани, бюрократия тизимида ишламагани, ҳақиқий тадбиркор эканлигини айтганди.
“Биринчи марта Ўзбекистон тарихида ишбилармон, ўзим ишонган ишбилармонни Тошкент шаҳар ҳокими қилиб тайинладим. Бу тарихда бўлмаган”, деган эди. Мирзиёев.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь