Шаҳар бетонга айланиб кетди – Мирзиёев Янги Тошкент барпо этилишини айтди

Жамият 33230
image

Пойтахт Тошкент ва ниҳоят қурилишлар қисқартирилади. Бу ҳақда амалдаги давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев ўзининг навбатдаги сайловолди дастури – Янги Ўзбекистон стратегиясини ўқиб эшиттириш жараёнида маълум қилди.

“Тошкентда  қурилишни қисқартирамиз, бўлди энди, канализацияси ҳам чидамайди, одамлари ҳам чидамайди, шаҳар бетонга айланиб кетади. Баҳаво жойга Янги Тошкент олиб чиқилади”, дейди Шавкат Мирзиёев.

Қайд этилишича, Тошкент шаҳрида жамоат транспорти тизими тубдан қайта кўриб чиқилади. Шунингдек, 3 минг километр ички йўллар янгиланади, 10 та замонавий кўприк қурилади.

Тошкентнинг оқова тизими шаҳар ҳудудидан ташқарига чиқарилиб, давлат-хусусий шериклик асосида янги тозалаш иншооти барпо этилади.

Келгуси беш йилда Янги Тошкент шаҳрини барпо этишга қаратилган лойиҳани амалга ошириш босқичма-босқич бошланади.

“Бутун мамлакатимиз бўйлаб “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси татбиқ этилади. Ҳудудларда ҳар йили камида 200 миллион туп дарахт кўчатлари экилади.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларида камида 50 гектар майдонда “яшил боғлар” барпо этилади.

Бундан ташқари, шаҳарлар ва туман марказларида ҳар 50-100 минг аҳоли учун жамоат парклари ташкил этилади”, дейди Мирзиёев.

Президент дарахтларни кесишга муддатсиз мораторий жорий қилинишини ҳам алоҳида урғалади. Бундан буён, парклар ва яшил зоналар ҳудудини бошқа мақсадлар учун ишлатиш қатъиян тақиқланади.

Чирчиқ дарёсининг 16 километрлик қирғоғини қайта тиклаш ҳисобига 500 гектар ер майдонлари ўзлаштирилади. Бу жойда ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва аҳоли турар-жойлари бунёд этилади.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1515
Рейтинг: 3
t
×