ШҲТ Ўзбекистондаги сайловларни тан олди
Жамият
−
23 Декабрь 2019
3932Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг сайловларни кузатиш бўйича миссияси Ўзбекистондаги Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, вилоят, туман, шаҳар кенгашлари депутатлигига ўтган сайловни қонуний ва демократик деб тан олди. Бу ҳақда ШҲТ миссияси вакили Марказий сайлов комиссияси халқаро матбуот марказида ўтган брифингда айтиб ўтди.
Брифингда ШҲТ Бош котиби ўринбосари Се Сяоюн нутқ сўзлади.
“Бизнинг миссиядан 20 нафар кузатувчи аккредитация қилинди. 16-22 декабрь кунлари бизнинг миссия Тошкент, Наманган, Андижон, Фарғона, Бухоро ва Самарқанд вилоятларида сайловга тайёргарлик жараёнини кузатди. Сайлов куни миссиямиз аъзолари 495 та сайлов участкасига боришга муваффақ бўлди”, деди Се Сяоюн.
Миссия якуний баёнотида айтилишича, ШҲТ Ўзбекистонда Сайлов кодекси қабул қилинганини, сайловда юқори ахборот технологияларидан фойдаланилганини, тарғибот-ташвиқот ишлари қонун доирасида амалга оширилганини, сайловларда ёшларнинг фаол иштирок этганини эътроф этди.