ШҲТ Бишкек саммити якунида 22 та ҳужжат имзоланди

Олам 2873
image

Аввал хабар берганимиздек, бугун, 14 июнь куни Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг навбатдаги саммити бўлиб ўтди. Саммит сўнггида ШҲТ давлат раҳбарлари кенгашининг Бишкек декларацияси имзоланди. 

Бундан ташқари, ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари қуйидаги 14 та ҳужжатни имзоладилар: 

•    ШҲТга аъзо давлатларнинг 2018-2023 йилларга мўлжалланган гиёҳвандликка қарши кураш стратегиясини амалга ошириш бўйича тадбирлар дастурини бажариш бўйича иш режасини (2019-2020) тасдиқлаш тўғрисидаги қарор; 

•    ШҲТга аъзо давлатларнинг Минтақавий раҳбарлар форуми қоидаларини тасдиқлаш тўғрисидаги қарор; 

•    ШҲТга аъзо давлатларнинг рақамлаштириш ва ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида ҳамкорлик қилиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисидаги қарор; 

•    ШҲТга аъзо давлатларнинг минтақалараро ҳамкорликни ривожлантириш дастурини тасдиқлаш тўғрисидаги қарор;

•    ШҲТнинг Бош котибининг Ташкилот фаолиятига ўтган йилги ҳисоботини тасдиқлаш тўғрисидаги қарор; 

•    ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Кенгашининг ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмасининг 2018 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботини тасдиқлаш тўғрисидаги қарор; 

•    Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳамкорлик концепциясини бажариш бўйича 2019-2021 йилларга мўлжалланган ҳаракат режасини тасдиқлаш тўғрисидаги қарор;

•    ШҲТ Котибияти ва БМТнинг инсонпарварлик ишларини мувофиқлаштириш бўйича идораси ўртасида ўзаро англашув меморандумини имзолаш тўғрисидаги қарор; 

•    ШҲТ Котибияти ва Жаҳон туристик ташкилоти ўртасида ўзаро англашув меморандумини имзолаш тўғрисидаги қарор;

•    ШҲТ Котибияти ва “Астана” Халқаро молия маркази ўртасида ўзаро англашув меморандумини имзолаш тўғрисидаги қарор;

•    ШҲТ Котибияти ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотлари ўртасида ўзаро англашув меморандумини имзолаш тўғрисидаги қарор;

•    ШҲТ Котибияти ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Эвропа Иқтисодий Комиссияси Котибияти ўртасида ўзаро англашув меморандумини имзолаш тўғрисидаги қарор;

•    “ШҲТ-Афғонистон” мулоқот гуруҳининг кейинги ҳаракати учун йўл харитасини имзолаш тўғрисидаги қарор;

•    Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Давлат раҳбарлари кенгашининг (имзолашсиз қабул қилинган) йиғилиш якунлари бўйича маълумотнома. 

Шунингдек, ШҲТ давлат раҳбарлари кенгашининг мажлиси доирасида аъзо мамлакатлар давлат органлари қуйидаги ҳужжатларни имзоладилар: 

•    ШҲТга аъзо давлатлар ҳукуматлари ўртасида оммавий ахборот воситалари соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим; 

•    ШҲТга аъзо давлатларнинг ваколатли органлари ўртасида жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги Битим; 

•    2019-2021 йилларда ШҲТга аъзо давлатларнинг соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича асосий чора-тадбирлар режаси;

•    ШҲТ котибияти ва Жаҳон сайёҳлик ташкилоти ўртасида ўзаро англашув меморандуми;

•    ШҲТ Котибияти ва БМТнинг инсонпарварлик ёрдамларини мувофиқлаштириш бўйича идораси ўртасида ўзаро англашув меморандуми;

•    ШҲТ Котибияти ва Остона халқаро молия маркази ўртасида ўзаро англашув меморандуми;

•    ШҲТ-Афғонистон билан алоқа гуруҳининг кейинги ҳаракатлари учун йўл харитаси.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 13
Рейтинг: 3
Теглар
t
×