Сейсмологлар яқин кунларда  7-8 балли зилзилалар бўлишини прогноз қилди

Олам

image

Нидерландиялик сейсмолог олим Франк Ҳогербитс бошчилигидаги Сейсмик фаоллик билан боғлиқ осмон жисмлари орасидаги геометрияни кузатиш бўйича илмий-тадқиқот институти 11-13 апрель кунлари сейсмик зоналардан бирида кучли зилзила бўлишини прогноз қилди. Бу ҳақда институтнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида маълум қилинди.

Сейсмолог олим Франк Ҳогербитснинг айтишича, тўртта сайёра бирикмаларининг яқинлашиши тахминан 11 дан 13 апрелгача катта сейсмик фаолликни келтириб чиқариши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг 6 феврал куни Туркияда содир бўлган 7,7 ва 7,6 магнитудали зилзилалардан икки кун олдин Франк Ҳугербитс ва унинг жамоадошлари мазкур усулдан фойдаланиб, Туркиянинг жануби-шарқи, унга қўшни Сурия, Иордания ва Ливан билан чегарадош ҳудудларида яқин кунларда 7,5 магнитудалик кучли зилзила бўлишини прогноз қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

зилзила

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг