Сеулдан Тошкентга келган 181 йўловчи карантинга олинди

Жамият

image

Бугун, 9 март куни Uzbekistan Airways авиакомпанияси чартер рейси билан 181 йўловчини Сеулдан Тошкентга олиб келди. Йўловчиларнинг барчаси Ўзбекистон фуқаролари бўлиб, уларнинг барчаси Тошкент вилоятидаги санаторийда икки ҳафтали карантинга олинган.

COVID-19 коронавирусинининг Ўзбекистон ҳудудига кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида мамлакатимиз Транспорт вазирлиги Афғонистон Ислом Республикаси, Эрон Ислом Республикаси авиация идоралари ва компанияларини 2020 йилнинг 1 март кунидан бошлаб мазкур давлатлар билан авиақатновларнинг вақтинчалик тўхтатган эди.

1 март куни "Ўзбекистон ҳаво йўллари" авиакомпанияси Сеулдан Тошкентга чартер рейсда 251 йўловчини олиб келди. Улардан 231 киши Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳридаги санаторийда икки ҳафта карантинга жойлаштирилди. Маълумотларга кўра, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси Жанубий Кореядаги Ўзбекистон фуқароларини олиб келиш учун чартер рейс амалга оширади.

Аввалроқ, COVID-19 коронавируси пайдо бўлган Хитойнинг Ухань шаҳридан олиб келинган 84 нафар Ўзбекистон фуқаросида вирус билан касалланиш аниқланмагани, улар карантин муддати якунига етиши муносабати билан уйларига кузатилгани хабар қилинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Uzbekistan Airways

Баҳолаганлар

212

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг