Сеулда коронавируснинг учинчи тўлқини бошланди

Олам

image

Корея Республикаси пойтахти Сеулда коронавирус инфекциясининг учинчи тўлқини бошланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот вазирлиги вакили Юн Тхэ Хо айтиб ўтган

"Бизнинг фикримизча, ҳозирги пайтда пойтахтда инфекциянинг учинчи тўлқини кетяпти", деган у. 

Хонинг сўзларига кўра, ўтган бир кун ичида Сеулда 218 та коронавирус ҳолати аниқланган. Бу август бошидан буён энг юқори кўрсаткич ҳисобланади. 

Республика Бош вазири Чон Се Гюн фуқароларни масъулиятли бўлишга, оммавий тадбирларни, шу жумладан анъанавий Янги йил кечаларини ўтказмасликка чақирган.

Пандемия бошланганидан буён мамлакатда 30 минг 17 нафар кишида коронавирус аниқланган. 26 минг 263 киши соғайган. 501 нафар бемор вирус қурбони бўлган. 

Аввалроқ, Тожикистонда коронавирус пандемияси туфайли Янги йил байрамини нишонлаш билан боғлиқ барча тадбирлар бекор қилингани ҳақида хабар бергандик. 


Мақола муаллифи

Теглар

КОРОНАВИРУС КОРЕЯ СЕУЛ

Баҳолаганлар

199

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг