Сергелида йўл бўйлаб қурилган деворнинг бир қисми қулаб тушди

Жамият 5375
image

Жорий йилнинг 22 май куни ижтимоий тармоқларда Сергели туманидаги янги барпо этилган йўл бўйлаб қурилган йиғма деворнинг бир қисми қулагани тўғрисида видео тарқалди. Туман ҳокимлиги расмий муносабат билдирди.

Ҳокимликнинг таъкидлашича, Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази жорий йилнинг 21-24 май кунлари кучли шамол эсиши тўғрисида огоҳлантирган. 

“Шу билан бирга мазкур ҳудуд бўйлаб, ушбу девор ортида катта очиқ майдон бўлганлиги сабабли, шамол бир мунча кучли бўлди.

Сергели тумани ҳокимлиги томонидан мазкур ҳолат бўйича ўрганиш ўтказилган бўлиб, ўрганиш натижаларига кўра, ушбу камчилик пудратчининг  деворни мустаҳкам ўрнатмаганлиги билан боғлиқ бўлганлиги сабабли пудратчи ўз ҳисобидан деворни таъмирлашга киришди”, дейилади ҳокимлик хабарида.

Туман маъмурияти келтирилган ноқулайлик учун узр сўраган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 97
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×