Сергелида такси ҳайдовчисида коронавирус аниқланди

Жамият

image

Аввалроқ, кеча, 11 июнь куни Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ 118 та ҳолат қайд этилгани, беморларнинг 39 нафари аҳоли орасида аниқлангани ҳақида хабар берган эдик.  

Ҳудудлар кесимида кўрадиган бўлсак, беморлар Навоий вилоятида 18 нафар, Тошкент шаҳрида 17 нафар, Наманган вилоятида 3 нафар ҳамда Тошкент вилоятида 1 нафарни ташкил этмоқда.

Мисол учун, Тошкент шаҳри Чилонзор туманида яшовчи фуқарода (ишга кириш мақсадида таҳлилдан ўтган), Шайхонтоҳур туманидаги “MEDIA PARK” савдо мажмуаси яна бир сотувчисида, Юнусобод деҳқон бозорининг яна 6 нафар сотувчисида, Сергели туманида касаллиги тасдиқланган такси ҳайдовчисининг отаси ва укасида коронавирус аниқланган.

Бугун, 12 июнь куни соат 10:00 га қадар касаллик аниқланган 78 нафар бемордан 7 нафари аҳоли орасида қайд этилган. Жумладан, Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида яшовчи фуқаро (тана ҳарорати кўтарилиб, шифохонага мурожаат қилган), Жондор туманида яшовчи фуқарода (шу тумандаги “ВЕТ-ФАРМ” МЧЖ сотувчиси) ҳамда Вобкент туманида яшовчи фуқарода (тана ҳарорати кўтарилгани сабабли таҳлил топширган), шунингдек, Самарқанд вилояти Ургут туманида яшовчи 2 нафар фуқарода ҳам коронавирус инфекцияси тасдиқланган. Айни пайтда ушбу ҳолатлар юзасидан эпидемиологик суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Сергели

Баҳолаганлар

246

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг