Сергелида Kia ва Lacetti иштирокида ЙТҲ бўлди
3-саҳифа
−
15 Февраль
5060Бугун, 15 февраль куни Тошкент шаҳрининг Сергели туманида Kia ва Lacetti русумли автомашиналар иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Воқеа соат 14:20 ларда Сергели тумани Мирзо Турсунзода-Лутфикор кўчалари кесишган чорраҳасида 1985 йилда туғилган М.Қ. бошқарувида бўлган Kia русумли автомашина ва 1995 йилда туғилган Ш.О. бошқарувида бўлган Lacetti русумли автомашиналари иштирокида содир бўлган.
ЙТҲ оқибатида Lacetti ҳайдовчиси тан жароҳат олган.
Ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 8 февраль куни Тошкент шаҳрининг Миробод туманида даҳшатли авария рўй берганди. Ўшанда Zeekr русумли автомобиль чорраҳадан қайрилаётган Kia ва Matiz русумли машиналарга бориб урилганди.